Банкларга ҳаракатсиз мулкларни бозор қийматида сотишга рухсат этилиши мумкин

Улашиш:

Президент раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда банк тизимидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди. Хусусан, банклар балансида жами 3 мингта ҳаракатсиз мулк мавжуд бўлиб, улардан қутулиш орқали қўшимча ресурслар яратиш ва 150 мингта иш ўрнини ташкил этиш имконияти борлиги қайд этилди.

Шу муносабат билан:

  • Банкларга ҳаракатсиз мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга рухсат бериш;
  • Ушбу мулкларни даромадли бизнесга айлантириб, тайёр ҳолда инвесторларга сотиш тизимини жорий этиш таклиф қилинди.

Йиғилишда кредит қарзига гаров сифатида қўйилган мулкларни суд орқали ундириш жараёнини соддалаштириш ҳам долзарб вазифа сифатида белгиланди. Бунинг учун:

  • Суд жараёнларини тезкорлаштириш,
  • Қўшимча келишув ҳужжатлари ва суд харажатларини қисқартириш,
  • Гаров билан таъминланган қарзларни судгача ундириш амалиётини кенгайтиришга оид қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, мажбурий ундирувга қаратилган мулклар бўйича манфаатдор томонлар ўртасида онлайн ахборот алмашиш тизимини йўлга қўйиш муҳим экани қайд этилди. Ушбу ташаббуслар мулк бозорини жонлантириш ва банкларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.