Хитой 2024 йилда Ўзбекистоннинг асосий мева-сабзавот харидорларидан бирига айланди

Улашиш:

2024 йил давомида Ўзбекистон икки миллион тонна мева ва сабзавот экспорт қилиб, 1,5 миллиард доллар даромад олди. Маҳсулотнинг йирик харидорлари орасида Хитой етакчи ўринлардан бирини эгаллади. Ушбу мамлакатга 144,6 минг тонна маҳсулот экспорт қилиниб, 128,6 миллион долларлик даромад таъминланди.

Шунингдек, Россия 632,9 миллион долларга 815,1 минг тонна маҳсулот сотиб олиб, Ўзбекистоннинг асосий бозори бўлиб қолди. Қозоғистон 189,8 миллион долларга 520,5 минг тонна экспорт қилинган ҳажм билан иккинчи ўринда турибди. Учинчи ўринда эса 57,9 миллион долларлик 151,7 минг тонна маҳсулот сотиб олган Қирғизистон жойлашган.

Ўзбекистон маҳсулотлари шунингдек, Покистон (192,3 миллион долларга 124,7 минг тонна), Афғонистон (124,4 миллион долларга 67,6 минг тонна), Ироқ (13,4 миллион долларга 32,9 минг тонна) ва Туркияга (48,3 миллион долларга 28,2 минг тонна) экспорт қилинган.

Экспорт географияси Беларус ва бошқа мамлакатларни ҳам қамраб олди: Беларусга 22,6 минг тонна маҳсулот 20,3 миллион долларга сотилган бўлса, бошқа мамлакатларга экспортнинг умумий ҳажми 141,7 миллион долларни ташкил этган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.