Бахмал туманининг суд ижрочилари қарздорлардан қарзни ундиришда қонун доирасида қатъий чоралар кўришда давом этмоқда. Хусусан, Бюронинг Бахмал туман бўлими иш юритувида бўлган қарздор К.О.га нисбатан умумий 50 миллион сўмдан ортиқ қарзни ундириш бўйича 13 та ижро ҳужжати мавжуд.
Мазкур қарзни қоплаш мақсадида қарздорнинг автотранспорт воситаси гаровга олинди ва белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жўнатилди. Суд ижрочилари томонидан амалга оширилган бу ҳаракат қарздорликни қисқартириш ва ижро ишининг қонуний ҳамда самарали бажарилишини таъминлашга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, қарздорлар томонидан мажбуриятларни ўз вақтида бажармаслик турли ноқулай ҳолатларга, жумладан, мулкни гаровга қўйиш ёки мусодара қилишга олиб келиши мумкин. Шу боис, ҳар қандай молиявий мажбуриятлар ўз вақтида адо этилиши тавсия этилади.