Қозоғистонлик депутат Асхат Аймағамбетов маъмурий жарималар тизимини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, жарималарнинг асосий мақсади жиноятларнинг олдини олиш бўлиши керак, давлат бюджетини тўлдириш воситаси эмас.
«Ҳозир жарималар ижтимоий баҳсларнинг марказида турибди. Ҳатто, "Штрафстан" деган провокацион атама пайдо бўлди. Бу, албатта, жарималар бюджетни тўлдириш учун қаратилган деб ҳисобловчиларнинг кескин танқиди», – деди Аймағамбетов.
Депутатнинг таъкидлашича, жарималарнинг ҳаддан ташқари марказлашуви адолатсизликка ва аҳоли норозилигига олиб келмоқда. У арзон тўхташ жойлари ёки мактаблар каби ижтимоий соҳалардаги камчиликлар учун жарималарни ножўя деб баҳолади.
Асхат Аймағамбетов жарималарни адолатли қилиш, уларни ижтимоий эҳтиёжларга йўналтириш ва таълим билан уйғунлаштириш орқали тизимни яхшилаш таклифини илгари сурди.