Ўзбекистонда давлат харидлари учун дори-дармонлар ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди

Улашиш:

 Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари билан самарали таъминлаш мақсадида Ўзбекистон президенти давлат харидлари бўйича сотиб олиш учун дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқлаган.  

Бу тўғрисида Шавкат Мирзиёевнинг “Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббиёт техникаси билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

Ҳужжатга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб тўғридан-тўғри шартномалар асосида айрим дори воситалари ва тиббий буюмларни давлат харидларига рухсат берилади. Ишлаб чиқарувчи ёки расмий етказиб берувчидан сотиб олинган асл дорилар шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, рўйхатга лаборатория ускуналари учун махсус реагентлар ва сарф материаллари, шунингдек, тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар киритилган.

"Ўзмедимпекс" ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги тиббий техникага хизмат кўрсатиш бўйича Республика ўқув-ишлаб чиқариш маркази негизида дори-дармонларни харид қилиш маркази ва унинг 13 та минтақавий филиаллари ташкил этилади.

Таъкидланишича, иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти харидлар ва уларни белгиланган тартибда етказиб беришнинг қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлиги устидан қатъий назоратни ўрнатади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.