2024 йилда Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 63 та хорижий компания томонидан жами 115,8 млрд сўм миқдорида солиқ тўланган. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 1,5 бараварга ошган дейилади солиқ қўмитаси хабарида.
Тўланган солиқларнинг 99,9 фоизи қуйидаги 10 та етакчи компанияларга тўғри келади:
- Meta – 41,7 млрд сўм
- Google – 29 млрд сўм
- Apple – 27,3 млрд сўм
- Amazon – 4,1 млрд сўм
- Booking.com – 3,6 млрд сўм
- Netflix – 1,4 млрд сўм
- Zoom – 1,4 млрд сўм
- Acca – 1,2 млрд сўм
- Xsolla – 966,7 млн сўм
- TikTok – 903 млн сўм
Ўзбекистон Солиқ кодексининг 281-моддасига мувофиқ, хорижий юридик шахслар электрон хизматлар бўйича солиқ ҳисоботларини чорак якунидан кейинги ойнинг 20-кунига қадар тақдим этиши ва солиқларни ўз вақтида тўлаши шарт.
Жиззах вилояти солиқ бошқармаси Ахборот хизмати