Руслан Нурудинов 50 миллион сўм мукофот олди

Улашиш:

Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг янги раҳбарияти мамлакатнинг таниқли спортчиларидан бири Руслан Нурудиновни 2024 йилдаги муваффақиятлари учун 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирлади.

Яқинда федерация Ижроия қўмитаси йиғилишида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов ташкилот раҳбари этиб сайланди.

Спорт вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, янги раҳбарият томонидан жаҳон ва олимпия чемпионига кўрсатган юксак натижалари учун мукофот тақдим этилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.