Ўзбекистонда пичоқ билан “даволайдиган” табиб муҳокама марказида

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда беморларни пичоқ ёрдамида “даволайдиган” табиб ҳақидаги видео тарқалди. Кадрларда у беморнинг боши ва томоғига пичоқ тираб, ноодатий усулда даволаш амалга ошираётгани кўринади.

Сеанс давомида бемор қаттиқ қичқираётгани эшитилади, шунга қарамай, атрофдаги кўплаб одамлар жараённи кузатиб туради. Табиб эса ўз усулини бемор танасида “касалликни ҳайдаш” деб атаган.

Видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик бу ҳолатни кескин танқид қилган, айримлар эса бундай муолажаларнинг хавфли эканини таъкидлаган. Шу билан бирга, кадрларда табибнинг хизматларидан фойдаланмоқчи бўлган болалар ҳам борлиги аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил кузида Ўзбекистон сенаторлари халқ табобати билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан ноқонуний тиббий хизматлар кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаган қонунни маъқуллаган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.