Тошкентда "Ботир Зокиров & Фрэнк Синатра" мюзикли аншлаг билан ўтди

Улашиш:

Тошкентдаги “Туркистон” саройида Ўзбекистон Давлат филармонияси томонидан ташкил этилган “Ботир Зокиров & Фрэнк Синатра” мусиқий спектаклининг премьераси бўлиб ўтди. Зал томошабинлар билан тўлиб, кеча ҳақиқий маданий воқеага айланди.

Лойиҳа муаллифи жамоат арбоби, “Культура.уз” портали асосчиси ва муҳаррири Борис Бабаев, режиссёри эса Ўзбекистоннинг хизмат кўрсатган санъат арбоби Андрей Слонимдир. Спектаклда Тошкент ва Нью-Йоркнинг ҳужжатли кадрлари Игорь Азаренко бошчилигидаги Ўзбекистон джаз оркестрининг жонли ижроси билан уйғунлашган.

Мюзиклда:
? Фрэнк Синатра ролини – Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов;
? Ботир Зокиров образини – ёш хонанда Расул Абдуллаев ижро этган.
Шунингдек, саҳнада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Олег Галахов, ВГИК Тошкент филиали талабалари Каролина Новикова ва Ботир Ҳусанов ҳам иштирок этди.

Режиссёр Андрей Слоним спектакль ҳақида шундай деди:
"Бу нафақат икки буюк ижрочининг ҳикояси, балки авлодлар ўртасидаги кўприкдир. Биз уларнинг давр муҳитини ва ижоди бугунги кунда ҳам қандай илҳом бағишлаётганини кўрсатишга ҳаракат қилдик."

Премьера кучли таассурот уйғотди – Ботир Зокиров ижодига оид хотиралар кўплаб томошабинларни ҳиссиётга берилишига сабаб бўлди. Залда буюк ижрочининг мусиқа абадий яшаши ҳақидаги монологи айниқса таъсирли кечди.

Республика мусиқали комедия театри бош режиссёри Руслан Шеризданов мюзикл ҳақида шундай фикр билдирди:
"Лойиҳа ғояси жуда оригинал. Ботир Зокиров ва Фрэнк Синатра – ўз даврининг саҳна шоҳлари. Уларнинг ижоди тарихга муҳрланган."

Тошкент консерваторияси профессори Инесса Гульзарова эса бундай постановкалар маданий меросни сақлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Шунингдек, мюзикл асосида ҳужжатли фильм ҳам яратилиши ва кенг аудиторияга тақдим этилиши режалаштирилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.