Хитойда расмий никоҳлар сони 2024 йилда кескин қисқариб, тарихий минимумга етди. Мамлакат Фуқаролик ишлари вазирлигининг маълумотларига кўра, ўтган йили 6,1 миллион жуфтлик никоҳдан ўтган, бу эса 2023 йилга нисбатан 20 фоиздан кўпроқ камайган.
Бу 1986 йилдан бери энг паст кўрсаткич бўлиб, 2013 йилда қайд этилган рекорднинг ярмидан ҳам камроқни ташкил қилади.
Хитойда кўп йиллар давомида болаларни расмий рўйхатга олиш учун никоҳ гувоҳномаси талаб қилинган, бироқ охирги пайтларда айрим ҳудудлар бу талабни бекор қилмоқда.
Демографик инқироз чуқурлашиб бораётгани боис, 2024 йилда Хитой аҳолиси 1,4 миллион кишига камайган. Экспертлар бу жараённи узоқ муддатли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган жиддий муаммо сифатида баҳоламоқда.