WSJ: Трамп Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиш имкониятларини ўрганишни буюрди

Чоп этиш

АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага қурол-яроғ етказиб беришни вақтинча ёки тўлиқ тўхтатиш имкониятларини ўрганишни миллий хавфсизлик ходимларига топширди. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) нашри хабар берди.

Қарор 28 февраль куни Вашингтонда бўлиб ўтган Трамп ва Владимир Зеленский учрашувидан сўнг қабул қилинган.

WSJ манбаларига кўра, Трамп ҳозирча Киев томонидан кейинги қадамларни кутишни режалаштирмоқда.

Америкалик етакчи Зеленскийни АҚШга нисбатан ҳурматсизликда айблади.

Эслатиб ўтамиз, Зеленский ва Трамп ўртасидаги музокаралар 28 февраль куни Оқ уйда ўтказилган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив