Жиззахда бедарак йўқолган 2 ёшли болани қидириш ишлари давом этмоқда

Улашиш:

Жиззах вилояти Зомин туманида 2 ёшли Мақсадбек Рўзиметов 23 июнь куни кечқурун бедарак йўқолди. Болани топишга ёрдам берадиган ҳар қандай маълумот учун 20 миллион сўмлик пул мукофоти эълон қилинди.

Ҳозирда ички ишлар органлари болани топиш бўйича тезкор чоралар кўрмоқда. Фуқаролардан ҳушёрлик сақлаш ва ёш болаларни назоратсиз қолдирмаслик сўралмоқда.


Бола ҳақида маълумот:

  • Исми: Мақсадбек Рўзиметов

  • Ёши: 2 ёш

  • Бўйи: тахминан 70–75 см

  • Юзи: думалоқ

  • Кўзлари: қора

  • Сочи: сарғиш

  • Киган кийими: катакли оқ кўйлак, жигарранг шортик, ёзги пойабзал

  • Йўқолган жой: Зомин тумани, Дуоба қишлоғи

  • Ота-онаси билан Хоразм вилоятидан меҳмонга келган


Маълумот бўлса, қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилинг:

  • (99) 129-02-02

  • (77) 025-00-25

  • (99) 571-65-30

  • (72) 392-20-02

Мурожаат қилувчининг шахси сир сақланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.