2025 йил 10 августгача Ўзбекистонда иккинчи ва ундан кейинги мутахассисликлар бўйича олий таълим муассасаларига онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни давом этади. Ҳужжатлар my.edu.uz портали орқали топширилади.
Иккинчи олий маълумот олишни хоҳловчилар учун қуйидагилар зарур:
паспорт маълумотлари ва ЖШШИР рақами;
бакалавр дипломи ва унинг иловаси;
ўқишни истаган университет ва таълим йўналишини танлаш.
Таълим фақат шартнома асосида ташкил этилади. Қабул квоталарини ҳар бир ОТМ мустақил белгилайди — улар ўз ресурслари ва инфратузилмасини ҳисобга олади.
Иккинчи маълумот асосан касбий йўналишини ўзгартиришни, янги билим ва кўникмаларни эгаллашни хоҳлаганлар ўртасида талабга эга.
Эслатма: Ҳозирда давлат ОТМларининг 2025/2026 ўқув йили магистратурасига ҳам ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Бу жараён 30 июлгача давом этади.