iPhone 17 ва iPhone 17 Air тақдим этилди: Apple тарихидаги энг ингичка смартфон (Фото, видео)

Улашиш:

Apple навбатдаги йирик тақдимотини ўтказди ва бир вақтнинг ўзида бир нечта янги гаджетларни намойиш этди. Асосий эътибор — iPhone 17 серияси ҳамда компания тарихидаги энг ингичка смартфон — iPhone 17 Air’га қаратилди.

iPhone 17: кучлироқ экран ва тезкор қувватланиш

Янги iPhone 17’нинг асосий жиҳатлари:

  • Экран: 6,3 дюйм, 120 Гц янгиланиш частотаси.

  • Мустахкамлик: экран олдинги моделларга нисбатан тирналишга 5 баробар чидамли.

  • Қувватланиш: 20 дақиқа ичида батарея 50% заряд олади.

  • Дизайн: қора, оқ, лаванда, кўк ва мармарак рангларда.



iPhone 17 Air: Apple тарихидаги энг ингичка смартфон

  • Қалинлиги: 5,6 мм.

  • Материал: титандан ясалган корпус — компания тарихидаги энг мустаҳкам модел сифатида таърифланди.

  • Процессор: янги A19 Pro чипи.

  • SIM-карта: фақат eSIM орқали ишлайди.

  • Ранглари: қора, оқ, тўқ сариқ ва ҳаво ранг.


iPhone 17 Pro: янги совитиш тизими

Apple Pro туркумида алюминий корпус ва янгиланган совитиш тизимини жорий этди. Смартфон уч рангда тақдим этилди: оқ, тўқ сариқ ва кўк.

AirPods Pro 3: янада қулай ва ақлли

  • Товуш сифати: икки баравар яхшиланган.

  • Шовқинни бостириш: тўрт баробар самарали.

  • Жиҳозлар: беш жуфт силикон қулоқчин билан келади.

  • Apple Intelligence: реал вақтда бир нечта тилдан таржима функцияси.

Apple Watch: Series 11, Ultra 3 ва SE 3

Янги туркумдаги учта соат ҳам тақдим этилди:

  • Технология: компаниянинг ўз Wi-Fi чипи ва Bluetooth тизими.

  • Моделлар: Series 11, Ultra 3 ва SE 3.

Apple’нинг навбатдаги тақдимоти, айниқса, iPhone 17 Air — энг ингичка ва мустаҳкам смартфон билан тарихга кириши кутилмоқда. Ширкатнинг барча янги қурилмаларида дизайн, функционал ва сунъий интеллект имкониятлари янада такомиллашган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.