Махсус рухсатномани олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Улашиш:

Ҳозирча рухсатномани олиш учун:

-фуқаролик паспорти;

-автомототранспорт техник паспорти;

-Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари учун – тегишли туман ҳокимлигининг хати;

- тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

-лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия;

-рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат;

-ходимнинг меҳнат дафтарчаси ёки лавозимга тайинланганлиги тўғрисида буйруқ.

Ҳурматли фуқаролар!

Ҳозирда карантин эълон қилинганлигига қарамасдан, Давлат хизматлари марказларига жуда кўп фуқаролар келаётганлигини инобатга олган ҳолда, Марказлар фақат Сизларнинг ҳужжатларингизни қабул қилиш билан чекланади. Шу сабабли тўғри тушунган ҳолда, ҳужжатларингизни Давлат хизматлари марказлари ходимларига топшириб кетишингиз сўралади.

РУХСАТНОМА фақат, "Давлат белгиси" ДИЧБ томонидан белгиланган тартибда рухсатномалар бланклари тайёрланганидан сўнггина, белгиланган тартиб бўйича берилади. Давлат хизматлари марказлари ходимлари Сизларни телефон орқали хабардор қиладилар.

Буларнинг барчаси карантин даврида Марказларимизда фуқаролар йиғилишининг олдини олиш ва тавсия этилаётган масофани сақлаш мақсадида талаб этилмоқда.

Тушунганингиз учун миннатдормиз! Саломат бўлинг!

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.