ДХМ биноларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш асосий масала

Улашиш:

Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2020 йилдаги 649-сон қарори билан Ёнғин хавфсизлиги қоидалари тасдиқланди.

Президентнинг 19.05.2020 йилдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ қоидалар юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шаклига келтирилди.

Қабул қилинган ҳужжатда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш юзасидан умумий ёнғин хавфсизлиги талаблари назарда тутилган.

Қоидаларда ёнғин келиб чиқиши мумкин бўлган ишларни амалга оширишда ҳамда муҳандислик асбоб-ускуналаридан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талаблари белгиланган. Уларда ишлаб чиқариш, ижтимоий, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳалардаги объектлар ҳамда маъмурий бинолар учун ёнғин хавфсизлиги талаблари қайд этилган.

Қоидаларга мувофиқ фавқулодда давлат аҳамиятига эга бўлган йирик ижтимоий-маданий объектларда ёнғин-техник комиссияси тузилиши, шунингдек объектнинг ёнғин хавфсизлиги паспорти ишлаб чиқилиши лозим.

Бино ва иншоотлар ўртасидаги ёнғинга қарши оралиқ майдонлардан материаллар, ускуналар ва идишлар қўйиладиган омбор сифатида, транспорт воситаларининг тўхташ жойлари учун, бино ва иншоотларни қуриш учун фойдаланишга рухсат этилмайди.

1 000 минг нафар ва ундан ортиқ одам сиғимига эга бўлган муассасаларда энг яқин ёнғин-қутқарув бўлинмаси билан тўғрисидан-тўғри телефон алоқаси ўрнатилиши керак.

  • Қоидаларда қуйидагиларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар белгиланмаган:

    • ўрмон хўжалиги ҳудудларида;
    • кон қазилма ва шахта иншоотларида;
    • портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва улар утилизация қилинаётганда;
    • саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланилган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда;
    • ҳаво, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортида
    .

 

Бугунги кунда Давлат хизматлари марказлари янги биноларда фаолиятини бошлаган. Бир кунда ўртача 600-1200 атроaида фуқаролар кириб чиқадиган давлат хизматлари марказларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, ёнғин содир бўлганда фуқароларни эвакуация қилиш схемаларини ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилган.

Айни пайтда вилоятимизда 10 та давлат хизматлари марказлари янги биноларда фаолият юритмоқда. Яна 3 тамарказда қурилиш-таъмирлаш ишлари  якунланиш арафасида. Биноларни лойиҳалаш даврида асосий эътибор марказнинг мол-мулкини сақлаш мақсадида барча техник қоидларга риоя қилиниши ва  бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминлаш режалаштирилган.

Эндиликда ходимлар ва марказларга ташриф буюрувчи фуқароларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши талаб этилмоқда.

 

Илҳом Абдувалиев – ДХА Жиззах вилоят бошқармаси

моддий-техника таъминоти бўлими бошлиғи

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.