Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни нима учун қабул қилинди?

“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни нима учун қабул қилинди?

Cана : 11-04-2018   /   Сиёсат   /   кўрилди: 212

 

"Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини давлат харидлари очиқлигини ва шаффофлигини ҳамда бу соҳада тадбиркорларнинг рақобат курашувини таъминлайди, давлат бюджети, марказлаштирилган манбалар ва давлат улушига эга бўлган корхоналар маблағларидан самарали фойдаланишга имкон яратади. Бу ҳақда ЎзА нашри ёзмоқда

Қонун қабул қилинишидан аввал мазкур соҳа 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган, бунда давлат харидларининг яхлит тизими мавжуд бўлмаган, бунинг натижасида ҳуқуқий коллизиялар вужудга келган. Кўп босқичли келишишлар ва такрорловчи тартиб-таомиллар коррупцияга шароит яратган ва кўп вақт йўқотишга сабаб бўлган.

Қонун давлат харидларини амалга оширишнинг амалдаги тажрибасини ҳамда халқаро тажрибани, жумладан, БМТнинг Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича Комиссиясининг (ЮНСИТРАЛ) модель қонунчилигининг асосий қоидаларини, Европа Иттифоқи, АҚШ, Россия, Беларус, Қозоғистон ва бошқа давлатлар қонунчилигини ҳисобга олган. Халқаро ташкилотлар, Халқаро банк, эксперт ва бизнес-ҳамжамияти, вазирлик ва идоралар вакиллари билан муҳокамалар ўтказилган. 

Қонундаги асосий янгиликлар: 

Давлат буюртмачисининг иккита янги категориялари киритилган – "бюджет” ва "корпоратив” буюртмачилар; 

ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги белгиланди. Илгари давлат харидлари соҳасида ваколатли орган мавжуд эмас эди; 

давлат харидларининг барча турлари учун махсус ахборот портали жорий этилмоқда. Электрон дўкон ва аукционда ғолибни аниқлаш автоматик тарзда электрон тизим орқали амалга оширилади; 

махсус талаблар татбиқ этилмайдиган товарлар (ишлар, хизматлар) электрон дўкон орқали харид этилади. Бюджет буюртмачилари учун -25 ЭКИХ, йилига 2500 ЭКИХдан ортиқ бўлмаган ҳолда, корпоратив буюрмачилар учун – 250 ЭКИХдан ортиқ бўлмаган лимитлар ўрнатилди. Аввал электрон савдо орқали биржада фақат 10-13 товар, иш, хизматлар гуруҳи рўйҳатига кирган, 100 минг АҚШ доллари қийматигача бўлган фақат биринчи даражада зарур бўлган товарлар харид қилинган; 

танлов савдолари ўрнатилган мезонларга жавоб берадиган товар (ишлар, хизматлар)нинг барча турларига тадбиқ этилади. Илгари танлов савдоларини ўтказиш механизми фақат капитал қурилиш соҳасида амал қилар эди; 

тендер танловлари учун сўм лимитлар ўрнатилган: бюджет буюртмачилари учун – 6000 ЭКИХ дан юқори, корпоратив буюртмачилар учун- 25000 ЭКИХ дан юқори. Илгари тендер савдолари 100 минг АҚШ долларидан юқори бўлган суммага ўтказилган; 

харид қилиш тартиб-таомиллари устидан мониторинг ва назорат тартибга солинмоқда. 

Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича тузилаётган Комиссиянинг фаолияти харидларнинг барча турларига тадбиқ этилади. Илгари давлат харидларини назорат қилиш масаласи тартибга солинмаган, низо ва келишмовчиликлар фақат электрон савдолар бўйича махсус комиссия томонидан кўриб чиқилган. 

Қонунни реализация қилиш соғлом рақобат муҳитини янада ривожлантиришга, тадбиркорлик субъектлари учун давлат харидларига тенг эркинлик яратиш, давлат секторини оптимал муддатларда товарлар (ишлар, хизматлар) билан самарали ва оқилона таъминлашга хизмат қилади ҳамда мамлакатда қулай инвестицион муҳитни шакллантириш жараёнини давом эттиради, халқаро рейтингларда Ўзбекистон кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилади. 

 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!