Ёқиб юборилган аёл жасади топилди — қотиллар қўлга олинди

Улашиш:

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизматига таяниб «Sirdaryo Xabarlari» хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 13:50да Мирзаобод тумани Деҳқонобод МФЙ ҳудудидаги дала майдони четидаги жинғил буталари орасидан аёл жинсига мансуб, ёқиб юборилган ҳолдаги жасад топилган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув давомида, номаълум мурданинг шахсига аниқлик киритилиб, ушбу жиноятни содир қилган шахслар С.К. хамда унинг жиноий шериклари Л.К., С.М., В.Д. ва Ж.М.лар эканлиги аниқланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

«Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзаобод туман прокуратураси  томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.