Хизмат автомошинаси билан содир бўлган йўл транспорт ходисаси юзасидан расмий муносабат

Улашиш:

Жорий йилнинг 18 март куни олинган тезкор хабар асосида ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ ЖҚБ ва вилоят Божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликда Сайхунобод тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида давлат рақам белгиси ечиб қўйилган Ласетти русумли автомашина ЙПХ ходимлари ёрдамида тўхтатилиш чоралари кўрилган вақтида, ушбу автомашина ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг қонуний буйруғига бўйсунмай, йўл четида тўхтаб турган ЙПХ ходимларига бириктирилган Ласетти русумли 20 716 VSF давлат белгили хизмат автомашинасига шикаст етказган ҳолда ЙПХ маскани ёнида жойлашган пастликка тушиб тўхтаган ва автомашинада бўлган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, кўп миқдордаги таркибида кучли таъсир қилувчи ҳамда гиёҳвандлик моддаси бўлган дори воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.