Тошкентда ЙПХ инспекторининг талабига бўйсунмаган Malibu кўприк устида тўхтатилди (видео)

Улашиш:

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда Malibu автомобили ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмагани акс этган видео юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 9 январь куни тахминан соат 21:45 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Гавҳар кўчасида хизмат олиб бораётган Тошкет шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори катта сержант А.Исмоилов томонидан давлат рақами 01V 907 KB бўлган Malibu автомобилига ҳужжатларини текшириш мақсадида ҳуштак ва жезл таёқчаси ёрдамида тўхташ ишораси берилган. Бироқ автомашина ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмай ҳаракатини давом эттирган.

ЙПХ инспекторларининг кўрган тезкор чора-тадбирлари натижасида автомашина Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари чорраҳасида жойлашган кўприк устида тўхтатилган ҳамда ҳайдовчи томонидан содир этилиши мумкин бўлган бошқа оғирроқ оқибатларнинг олди олинган.

Аниқланишича, автомашинани бошқарган фуқаро Р.А.нинг (1999 йилда туғилган) ҳайдовчилик гувоҳномаси, автомашинани бошқариш учун ишончнома ва автомашина ойналарини қорайтириш учун тегишли рухсатномаси бўлмаган.

Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126 (кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек, теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш), 135 (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши), 194-моддаларига (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Аввалроқ Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Malibu ҳайдовчиси қамоққа олингани, уни тўхтатишда ўқотар қурол ишлатилгани тўғрисида хабар берилганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.