Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Искандар Зулқарнайн соясида дам олган Можарм арчаси

Искандар Зулқарнайн соясида дам олган Можарм арчаси

Cана : 07-04-2018   /   Жиззах янгиликлари, Тарих, Қизиқарли фактлар   /   кўрилди: 343

Мутахассисларнинг фикрича, ўзоқ ўтмишда бундай арчалар Нурота тоғлари ҳудудида, хусусан унинг энг баланд қисмида жойлашган Можарм қишлоғи атрофидаги тоғларда жуда кўп бўлган.

 

Тоғдаги арчазорлар муҳофазақилинмаганлиги ва улардан қурилиш материали ҳамда ўтин сифатида аёвсиз фойдаланиш натижасида арчазорлар кескин камайиб кетган. Ўша қадимги даврлардан сақланибқолган ягона арча Можарм қишлоғининг ўрта қисмида жойлашган ва айнан мана шу ҳолат унинг сақланиб қолишига асос бўлган. Маҳаллий халқорасида Искандар Зулқарнайн ғарбдан келиб, Уструшонага юриш бошлаганда мазкур дарахт тагида аскарлари билан дам олган деган гап бор.

Илмий адабиётларда ушбу дарахтни совур арча дейишади ва у 1400-2500 метр баландликда ўсади. Баъзи маълумотларга кўра совур арча икки минг йилдан кўпроқ умр кўради. Арча дарахтининг турли қисмларидан табобатда ҳам фойдаланишади. Масалан, арча қуббаларидан турли моддалар, эфир мойи, қатрон,қанд, мум ва органик кислоталар олинган. Қуббасининг дамламаси табобатда сийдик ҳайдовчи, балғам кўчирувчи ва овқат ҳазм қилишни яхшиловчи дори сифатида ишлатилади. Арчадан олинадиган эфир мойи жароҳатни даволашда қўлланилади.

Бундан ташқари қадимда арча дарахтидан ёқилғи сифатида кўмир тайёрланган. Унинг кўмиридан асосан ҳунармандчиликда темирчилар, мисгарлар, заргарлар турли хил асбоблар ясашда кенг фойдаланишган. Маълумки, арчадан нафақат кўмир тайёрланган, балки унинг ёғочи меъморчиликда, ўймакорликда, қалам ясашда, гугирд тайёрлашда ишлатилганлиги уларнинг камайиб кетишига сабаб бўлган.

 

 

Қўчқор Ҳакимов

Жиззах давлат педагогика институти,

География ўқитиш методикаси кафедраси

профессори

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!