Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда жиноят содир этган ёшга ҳар ойда битта асарни тўлиқ ҳолда ўқиб чиқиш жазоси қўлланилди

Жиззахда жиноят содир этган ёшга ҳар ойда битта асарни тўлиқ ҳолда ўқиб чиқиш жазоси қўлланилди

сана : 25-06-2018   /   Жиззах янгиликлари, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 127

Вояга етмаган 2003 йил 28 январда туғилган А.О 2017 йил 20 сентябрь куни соат 9 ларда Шароф Рашидов тумани, Тоқчилик маҳалласи, Шодлик кўчаси 4-уй олдида турган Н.Хга тегишли "Нексия” русумли, 25Х537DА давлат белгили автомашинани олиб қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида "Нексия” русумли, 25Х537DА давлат белгили автомашина Тошкент-Термиз М-39 йўлининг Сирдарё ЙПХ масканида О.А бошқариб кетаётган вақтида қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг "Яккақайрағоч” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида вояга етмаган О.А нисбатан юритилган жиноят иши кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 267-моддасининг 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) да 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Бироқ, суд судланувчи О.Анинг вояга етмаганлиги, умумий ўрта таълим мактаби 8-синф ўқувчиси эканлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам судланмагани, яшаш жойидан ижобий тавсифлангани, етказилган зарар тўлиқ қоплангани, жабрланувчининг даъвоси йўқлиги, ҳаракатида жазони оғирлаштирувчи ҳолат йўқлиги, жамоат ҳимоячилари "Яккақайрағоч” маҳалла фуқаролар йиғини ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шароф Рашидов туман Кенгаши томонидан О.Ага нисбатан енгиллик бериш сўралганини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, қилмиши квалификация қилинган модда санкциясида назарда тутилмаган, енгилроқ озодликни чеклаш жазосини ЖКнинг 841-моддаси тартибида тайинлади.

О.Ага сутканинг соат 22-00 дан соат 6-00 га қадар бўлган вақтда яшаш жойидан чиқишини чекланди.

Шунингдек суд О.Ахмадовнинг зиммасига маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини, иш ва (ёки) ўқиш жойини ўзгартирмаслик, Жиззах вилоят ҳудудидан чиқмасликдан иборат қўшимча тақиқларни ҳамда унинг мактаб ўқувчиси экани сабабли ахлоқан тузалишида аҳамияти юқорилиги инобатга олган ҳолда бир йил мобайнида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун мўлжалланган адабиёт дарсликларида келтирилган ёзувчиларнинг асаридан ҳар ойда камида бир битта асарни тўлиқ ҳолда ўқиб чиқиб, ҳудуд ИИБ профилактика инспектори иштирокида таҳсил олаётган мактаб адабиёт ўқитувчисига топширишдан иборат бўлган мажбуриятни юклади.

Вояга етмаган О.Ага жамоат тарбиячиси сифатида Шароф Рашидов тумани, Яккақайрағоч маҳалла фуқаролар йиғини раисини тайинланди.

Ғиёсиддин Ялгашев Жиноят ишлари бўйича

Шароф Рашидов туман суди раиси 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета