Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда ННТлар фаолиятини янги босқичга кўтариш бўйича семинар ўтказилди

Жиззахда ННТлар фаолиятини янги босқичга кўтариш бўйича семинар ўтказилди

сана : 17-08-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 115

Жиззах давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун моҳияти ва унда назарда тутилган янгилик ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор этиш мақсадида вилоятдаги давлат, нодавлат ташкилотлари, ОАВ ходимлари иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинар иштирокчилари Фармонга мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш ва ижро ҳокимияти органлари билан ахборот алмашишни соддалаштириш ҳамда уларнинг фаолиятини молиялаштириш, моддий-техника таъминотини яхшилаш борасида яратилаётган шароит ва эркинликлар шу вақтга қадар амалиётда учраб келаётган ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали ушбу соҳада қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлашди.

Қайд этиш лозимки, вилоят ННТлари давлат ташкилотларининг ижтимоий ҳамкорлари сифатида ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ННТларнинг фаолияти учун янада қулай шарт-шароит яратиш, фуқароларнинг ижтимоий аҳамиятга молик ташаббусларини рўёбга чиқариш ғояси илгари сурилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашининг ташкил этилиши ҳам мамлакатнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишида фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамиятини тубдан ошириш, уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ҳамкорлигини кучайтиришда муҳим ўрин тутади.

Фармон билан вилоят халқ депутатлари Кенгашиҳузурида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий фаолият юритувчи комиссияси ва Фонд ташкил қилинганлиги вилоят нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга доир масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг эшитувларини ташкил этишни амалиётга киритиш тавсия этилаётгани бу борада долзарб аҳамият касб этишини иштирокчиларга қизғин фикр-мулоҳазаалмашувига сабаб бўлди.

Шу билан бирга, семинар ишида вилоятда ушбу соҳада амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда, фуқароларнинг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишда, уларнинг маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларини қондиришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирок этишига тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Адлия бошқармаси вакили иштирокчиларни Фармонининг қабул қилиниши ва унга мувофиқ ННТларнинг эркин фаолият юритишлари учун рўйхатдан ўтказиш ва рухсат бериш билан боғлиқ асоссиз чеклов тартиб-тамойилларининг бартараф этилгани, 2018 йил 1 июндан бошлаб ННТларнинг рўйхатга олувчи орган билан тадбирларни келишиш тартиби бекорқилинганини, ННТларнинг пенсионер ходимларига пенсия уларнинг мазкур ташкилотлардаги фаолияти ягона иш жойи бўлган тақдирда, тўлиқ тўланиши билан таништирди.

Ҳозирги вақтда ННТларни рўйхатдан ўтказиш ва ўз фаолиятларини амалга оширишлари учун ҳужжатларни электрон тарзда тақдим этиш тартибини жорий қилиш, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига тақдим этилаётган ҳисобот шаклларини қисқартириш бўйича ишлар амалга оширилаетганлиги ҳақида ҳам айтиб ўтилди.

ЎзННТМАХБ рахбари Н.Камалова томонидан Адлия органларида давлат ва ҳисоб рўйхатидан ўтган ЎзННТМА Устави ва Ахлоқ кодексини тан олган ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этувчи ННТлар Ассоциация аъзоси бўлиши мумкинлиги ва ижтимоий шериклик доирасида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида ўз масалалари кўриб чиқилиши, хорижий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш ҳамда улар фаолияти тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилишда Ассоциация кўмагидан фойдаланиш имконияти ҳакида маълумот берилди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!