Россия учта флоти кемаларини Ўрта Ер денгизига олиб кирди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Россиянинг Шимолий флоти кемалари Ўрта Ер денгизига кирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Шимолий флот бу денгизда мамлакатнинг Қора денгиз ва Тинч океани флотлари билан биргаликда ўқувлар ўтказади.

Шимолий флот таркибида Ўрта Ер денгизига «Маршал Устинов» ракета крейсери, «Адмирал Касатонов» фрегати ва сувости кемаларига қарши улкан кема — «Вице-адмирал Кулаков» кемаси кириб келган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг