МИБ хабарлари

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманларо судининг 14.02.2022 йилги  ажримига асосан,  даъвогар Ўзбекистон савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси “Капитал”  суғурта АЖ манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Б.О.га нисбатан регресс тартибида зарар ундириш ва унга  тегишли бўлган “Нексия”  русумли транспорт воситасига банд солиш юзасидан  мажбурий ижро ҳаракатлари давомида  жавобгарнинг яшаш манзили холислар иштирокида кўздан кечирилди. Ушбу жараёнда транспорт воситаси хонадонда мавжуд эмаслиги аниқланиб, тегишли  тартибда расмийлаштирилди.

Суд ажрими юзасидан даъвони таъминлаш мақсадида жавобгар Б.О.га тегишли бўлган “Нексия”  русумли транспорт воситасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси  “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар тўғрисида”ги Қонуннинг 21, 35-86 моддалари қўлланилиб қидирув эълон қилинган. Ҳозирда тегишли  органлар томонидан  транспорт  воситасини  қидирув ишлари давом эттирилмоқда.

***

Прокуратура Бюросининг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Жиззах туманлараро судининг 04.12.2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор М.А ҳисобидан ундирувчи М.К фойдасига 2 нафар фарзанди моддий таъминотига 1/3 қисм алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, ушбу ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида томонларни давлат ижрочиси томонидан яраштирилиб, ижро ҳужжати ундирувчига “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-1-моддасига асосан қайтарилиши таъминланди.

Х.Норхўжаев - Давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.