Болт «ғалаба позаси»ни савдо белгисига айлантирмоқчи

Улашиш:

 Фото: Associated Press

Ямайкалик машҳур енгил атлетикачи Усэйн Болт ўзининг спорт оламида кўпчиликка яхши таниш ғалабани нишонлаш ҳолатини (позасини) савдо белгиси сифатида рўйхатдан ўтказдирмоқчи.

«Болтнинг ғалаба позаси бутун дунёга таниш. Савдо белгиси қилиб рўйхатдан ўтказдирса, у акс этган товарларни ишлаб чиқариши ёки учинчи шахслар фойдаланиши учун лицензия бериш ҳуқуқига эга бўлади», — товар белгилари бўйича мутахассис Жош Гербеннинг сўзларини келтирмоқда BBC.

Маълумот учун: Усэйн Болт югуриш бўйича 8 карра олимпия чемпиони. Жаҳон чемпионатларида эса 11 марта ғалаба қозонган. Кейинчалик футбол ўйнашга ўтганди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.