20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионатини Индонезия ўзида қабул қилмаслиги аниқ бўлгач, Аргентина турнирни ўтказиш учун асосий даъвогарга айланганди.
Бир қатор ишончли манбаларнинг хабар беришича, Жанубий Америка вакили ушбу турнирни ўзида қабул қилиши деярли аниқ бўлиб улгурган.
Жанубий Америка қитъасидаги саралаш ўйинлари январь ойида ўтказилган, аммо Аргентина ёшлари мундиал йўлланмасидан қуруқ қолган эди. Эндиликда, улар Индонезия ўрнини эгаллайди.
Қайд этиш лозим, мазкур турнирда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U20 терма жамоаси ҳам иштирок этади.