Газдан қарзи эвазига “Cobalt” автомобили хатловга олинди

Улашиш:

Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувида бўлган қарздор Шодмонқулов Исломдан “Жиззахҳудудгазтаъминот” фойдасига 7 191 634 сўм қарздорлик ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тушунтириш ишларига қарамай мазкур хонадон вакиллари қарздорликни сўндириш чоралари кўришмади. Шундан сўнг қарздорлик эвазига Cobalt автомобили Бюро ходимлари томонидан хатланиб жарима майдончасига олиб кетилди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.