Ғаллаорол туман солиқ инспекцияси томонидан Мажбурий ижро бюроси туман бўлими билан ҳамкорликда туман ҳудудида солиқ қарздорликларини ундириш учун хатлов тадбирлари олиб борилмоқда.
Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими иш юритувида бўлган қарздор “Уташев Худойберди” фермер хўжалиги ҳисобидан 11.200.000 сўм солиқ қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан 4 бош қорамоллар хатланди.