Оталик — катта масъулият. Нафақат фарзандлар тарбиясида, балки оиланинг иқтисодий таъминланиши ҳам эркак киши зиммасида.
Энди турмушидан ажрашган оналарни кўз олдингизга келтиринг. Улар вояга етмаган фарзандлари учун ўз вақтида алимент пулларини олишмаса.
Худди шундай ўз оталик масъулиятини англамаган қарздор отага суд томонидан тегишли жазо берилди.
Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувидаги суднинг қарорига асосан қарздор И.Я. вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳаракатлари давомида қарздор ижро ҳужжати талабларини бажаришдан қасддан бўйин товлаб келган.
Давлат ижрочиси томонидан И.Я.нинг алимент қарздорлиги қайта ҳисобланиб, унга нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари Жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судига юборилди.
Маъмурий иш ҳужжатлари очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, И,Я.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.