Жиззахда Мажбурий ижро бюроси ҳамда Халқ қабулхонаси билан ишлар тизимли йўлга қўйилган

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Давлат органлари ишонч телефонлари ҳамда сайёр қабуллари орқали келаётган мурожаатлардаги муаммоларнинг ҳал этилиши кутилган натижани бермоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларга ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами 6 344 та мурожаат келиб тушиб, шундан 5 849 таси кўриб чиқилган, хусусан, 3 276 та мурожаат қаноатлантирилган, 2 573 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 15 таси тегишлилиги бўйича мазмунан ҳал этиш учун бошқа ташкилот ва муассасаларга юборилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида 2 903 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Мисол учун, фуқаро О.А.нинг мурожаатида Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг қарорига асосан қарздор У.А.дан алимент ундирилмаётганлиги баён этилган. Фуқаронинг мурожаати ўз вақтида ўрганилиб фуқарога 21,5 млн. сўм алимент пуллари ундирилиши таъминланди.

 

 Асрор Ахмедов - Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси инспектори  

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.