Афсона кетмоқда. Ўзбекистонда Gentra ишлаб чиқариш йил охиригача тўхтатилади

Улашиш:

Ўзбекистонда Gentra автомобили тез орада ишлаб чиқаришдан олиниши ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмоқда.  

Chevrolet Lacetti моделининг янгиланган версияси бўлган Daewoo Gentra 2013 йилдан бери ишлаб чиқарилмоқда, шу йиллар давомида автомобиль эгалари орасида шу қадар машҳур бўлдики, у ҳақида кўплаб видео ва қўшиқлар яратилган.

UzAuto Motors матбуот хизматининг мухбиримизга маълум қилишича, мазкур автомобиль русумини ишлаб чиқариш ҳақиқатан ҳам 2024 йил бошида якунланади ва бу GM Global сиёсати билан боғлиқ. Gentra учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари янада замонавий моделлар ишлаб чиқаришга йўналтирилади.

Айни ҳолатда, UzAuto Motors заводи томонидан 2023 йил феврал ойида серияли ишлаб чиқарилиши бошланган Chevrolet Onix модели ҳақида гап кетмоқда. 

Мутахассисларнинг тахмин қилишича, ишлаб чиқарилиши тўхтатилган Gentraнинг иккиламчи бозорда яна нарх кўтарилади. Масалан, олти ой олдин унинг нархи 19 минг долларгача кўтарилган эди.

Эслатиб ўтамизки, компания 2020 йил январь ойида Gentraнинг ишлаб чиқарилишини тўхтатилиши, у билан бирга Spark, Nexia ва Cobalt автомобилларини ҳам ишлаб чиқаришдан олиниши ҳақида эълон қилган эди. 2023 йил май ойида завод ички бозорда талаб юқори бўлган аксарият моделларини ишлаб чиқаришни камайтирди, натижада Gentra ишлаб чиқариш 21,4 фоизга камайган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.