Фарзандлар ота-она қарамоғида вояга етадиган бўлди

Улашиш:

Оила ҳар бир мамлакатнинг асосий негизи эканлигини инобатга олсак, табиийки, унинг мустаҳкамлиги жамиятнинг тараққиёти билан боғлиқ. Бутун дунёда давом этаётган оилавий инқироз Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабли   ажримларнинг олдини олиш долзарблигини йўқотмайдиган масалалардан бири ҳисобланади. 

Жиззах шаҳрида ажрим ёқасига келиб қолган яна бир оила яраштирилди. Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Ф.М.дан ундирувчи С.М.нинг фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойлик иш ҳақидан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.

Олиб борилган тарғибот ва тушунтириш ишлари натижасида, оила яраштирилди. Фарзандлар энди ота-оан тарбиясини олиб вояга етади. Шунингдек, мазкур ижро иши ярашувдан кейин Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 40-моддаси 1-қисми билан тугатилди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.