Кредит қарздорлик банк фойдасига ундирилди

Улашиш:

Маълумки, тижорат банклари томонидан аҳолининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида турли имтиёзли шартлар асосида кредит маблағлари берилмоқда.

Бугун бу имтиёз ва имкониятлардан тўғри фойдаланиб, юрт фаровонлигига ҳисса қўшаётган, ўз вақтида берилган кредит маблағларини қайтараётган тадбиркорлар кўплаб топилади. Бироқ, айрим банк мижозлари томонидан бу масъулият унутиб қўйилмоқда.

Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 26.07.2023 йилдаги  ижро варақасига асосан қарздор У.Т.дан ундирувчи «Анорбанк» фойдасига жами 850.444.558 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида, маблағ тўлиқ ундирилиб, давлат ижрочиси томонидан ижро иши амалда тўлиқ якунланган.

Ш.Қосимов Давлат ижрочиси 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.