Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш учун қатъий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 23.05.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор М.З ҳисобидан ундирувчи А.А ҳамда унинг бир нафар вояга етмаган фарзанди билан биргаликда ундирувчининг келинлик уйига киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 02.06.2024 йилда келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида даъвогар А.А ва унинг бир нафар вояга етмаган фарзанди келинлик уйига киритилиши таъминланиб, ижро ҳужжати амалда ижроси таъминланиб, иш юритувдан тамомланди.
МИБ Жиззах шаҳар бўлими