Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд судининг 2024 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ш.Д.дан ундирувчи банк фойдасига 123 миллион 783 минг 600 сўм миқдорида кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бюронинг Ш.Рашидов тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, гаров мулки бўлган Cobalt’га нисбатан қидирув эълон қилиниб, давлат ижрочисининг саъй-ҳаракатлари билан ушбу автотранспорт воситаси топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобилни онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши белгиланган.