Афғонистоннинг янги элчиси Абдул Ғафор Баҳр Тошкентга етиб келди. Уни ҳамкасблари – Афғонистоннинг муваққат ишлари вакили Мағфурулло Шаҳоб ва Ўзбекистоннинг Афғонистондаги собиқ элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов кутиб олишган.
Бу ҳақда Афғонистоннинг Ariana News телеканали маълум қилган.
Абдул Ғафор Баҳр асли Қандаҳорда туғилган. У илгари Толибон ҳукумати ҳузуридаги Олий суд департаментларидан бирини бошқарган. Таъкидлаш лозимки, илгари Баҳр Абдул-Ғафор Тирави сифатида таништирилган. У "Толибон" нинг хорижий мамлакатда расмий аккредитациядан ўтган учинчи дипломати бўлиши кутилмоқда. Илгари ҳаракат вакиллари Хитой ва БААда аккредитацияланган.
Эслатиб ўтамизки, феврали ойида "Толибон" ҳаракати кон саноати вазири Шаҳобуддин Делаварнинг ўғли Муғфурулло Шаҳобни муваққат ишлари вакили этиб тайинлаган эди. Бу лавозимда у "Толибон" ҳокимиятга келгунига қадар элчихонани бошқарган ва ишдан бўшатилган Холид Элми ўрнини эгаллади.