Ўзбекистон мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрда бошланади. Болалар кейинги йилнинг 10 январигача дам олишади.
Ҳукуматнинг 2017 йилги қарорига кўра, республика мактабларида қишки таътил 14 календарь кун давом этади. Шундай қилиб, Ўзбекистондаги барча мактабларда учинчи чорак 2025 йил 11 январь, шанба куни бошланади.
Эслатиб ўтамизки,Конституция кунида беш кун ишлайдиган ўзбекистонликлар кетма – кет уч кун- 7, 8 ва 9 декабрь кунлари дам олишади.
Ушбу ойда Янги йил муносабати билан 30 ва 31 декабрь кунлари дам олиш кунлари бўлади. Катталар учун янги йил таътиллари қанча давом этиши президентнинг дам олиш кунлари тўғрисидаги янги фармони қабул қилингандан кейин маълум бўлади.