Давлат солиқ қўмитаси 2024 йил давомида истеъмолчиларга қайтарилган кешбек миқдори бўйича ҳисобот эълон қилди. Маълумотларга кўра, ўтган йили фуқароларга 1 миллиарддан ортиқ чек орқали жами 1 триллион сўмдан кўпроқ кешбек тўлаб берилган.
Кешбек тўловлари бўйича етакчи ҳудудлар қуйидагича тақсимланди:
Тошкент шаҳри — 412,2 миллиард сўм
Тошкент вилояти — 107,1 миллиард сўм
Самарқанд вилояти — 93,2 миллиард сўм
Фарғона вилояти — 75,6 миллиард сўм
Андижон вилояти — 52 миллиард сўм
Қайд этилишича, фуқароларга тўланган кешбекнинг 89,2 миллиард сўми декабрь ойига тўғри келади.
Солиқ органлари қайд этишича, кешбек тизими истеъмолчиларнинг қонуний савдо қилишини рағбатлантиришга ва иқтисодий шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.