Жиззах вилоятида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақалари доирасида стол тенниси бўйича минтақавий беллашувлар бўлиб ўтди. Мусобақада Жиззах шаҳри, Бахмал, Ғаллаорол ва Фориш туманларидан 100 нафардан зиёд 15–17 ёшли ўсмирлар вилоят босқичига йўлланма олиш учун кураш олиб бордилар. Ғолибларга диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.
Мазкур мусобақа Жиззах вилоят солиқ бошқармаси ҳамда вилоят стол тенниси федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққанлар мусобақанинг аҳамияти, ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш ва келгусидаги режалар хусусида тўхталиб ўтишди.
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақалари мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда миллий терма жамоалар таркибини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу мусобақаларда 15–17 ёшли ёшлар дзюдо, бокс, таэквондо WT, оғир атлетика, кураш, енгил атлетика, бадиий гимнастика, 3х3 баскетбол каби спорт турларида иштирок этмоқда.
Спортнинг уч босқичли тизими асосида ташкил этилаётган бу мусобақалар мамлакатнинг барча ҳудудларида амалга оширилади.