Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналишидаги парвозлар бўйича шошилинч ахборот тарқатди.
Маълум қилинишича, Тел-Авив халқаро аэропортида ҳаво ҳудудидан фойдаланишга қўйилган вақтинчалик чекловлар туфайли, ушбу йўналишдаги рейслар 2025 йил 16 июндан 30 июнгача тўхтатилган.
Авиакомпания бекор қилинган рейслар учун чипта сотиб олган йўловчиларга пулни тўлиқ қайтариб олиш ёки бошқа саналарга бепул қайта брон қилиш имкониятини таклиф этмоқда.
"Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Янгиликларимизни кузатиб боринг", — дейилади расмий хабарда.