Octobank банк хизматлари компанияси Humans'га қарши 500 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик ва етказилган зарарни ундириш бўйича очилган иқтисодий ишда ғалаба қозонди.
13 июнь куни Тошкент туманлараро иқтисодий суди ҳал қилув қарорини эълон қилди. Унга кўра, Humans компанияси Octobank олдидаги мажбуриятларини қоплаши шарт. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Octobank бу қарорни ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳолаб, барча ҳамкорлар билан адолатли ва шаффоф муносабатларни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди.
Шу куни соат 18:00 дан бошлаб Humans молиявий хизматлари ва чиқарилган карталар орқали амалга ошириладиган операциялар тўлиқ тўхтатилгани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Humans ҳам Octobank’ка нисбатан шартнома мажбуриятларини бузгани учун қарши даъво киритганини, шунингдек, Сингапурдаги Humans Mobile компанияси Ўзбекистонга қарши халқаро арбитраж ишини бошлаганини эълон қилган эди.