6 ойда Ўзбекистонда “Тез ёрдам”га қарийб 7 миллион чақириқ келиб тушди

Улашиш:

2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида “103” хизматига жами 6 миллион 912 минг 243 та чақириқ қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,4 фоизга кўп.

Чақирувларнинг катта қисми – 4 млн 992 минг ҳолатда шошилинч ҳолатлар билан боғлиқ бўлса, 1 млн 802 минг ҳолат сурункали касалликлар, 66 минг 917 таси беморларни ташиш ва 50 минг 870 таси туғруқ ҳолатларига тўғри келди.

 Энг кўп чақириқ қайд этилган ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри — 718 819 та

  • Фарғона вилояти — 681 580 та

  • Сурхондарё вилояти — 661 767 та

  • Наманган вилояти — 647 493 та

  • Андижон вилояти — 642 366 та

 Энг кам мурожаат қайд этилган ҳудудлар:

  • Навоий вилояти — 199 930 та

  • Сирдарё вилояти — 221 407 та

  • Жиззах вилояти — 267 669 та

Ҳозирги вақтда республика бўйлаб 2 857 та тиббий бригада тез тиббий ёрдам хизматида фаолият юритмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.