Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони 50 фоизга яқин ошди

Улашиш:

2025 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистонга 4,2 миллион нафар чет эллик турист ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 миллион нафарга кўп бўлиб, ўсиш 48,2 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Туристлар оқимида Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон етакчи ўринларни эгалламоқда. Умумий оқимнинг ярмидан кўпини айнан қўшни давлатлар фуқаролари ташкил қилган.

Хорижлик сайёҳлар тақсимоти қуйидагича:

  • Қирғизистон — 1 280,1 минг киши

  • Тожикистон — 993,7 минг киши

  • Қозоғистон — 889,6 минг киши

  • Россия — 334,3 минг киши

  • Афғонистон — 199,2 минг киши

  • Туркманистон — 142,5 минг киши

  • Туркия — 65,8 минг киши

  • Хитой — 51,9 минг киши

  • Ҳиндистон — 28,5 минг киши

  • Италия — 17,4 минг киши

  • Бошқа давлатлар — 201,1 минг киши

Мазкур кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги очиқ сиёсатини, инфратузилмани яхшилашга қаратилган ислоҳотларнинг самарасини ва мамлакатга бўлган қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатади. Шу билан бирга, сайёҳлар географияси кенгайиб, Европадан ва Осиёнинг йирик давлатларидан ташрифлар ҳам ортаётгани кузатилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.