» » Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Renessans TV нодавлат телеканали ишга туширилади

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Renessans TV нодавлат телеканали ишга туширилади

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан яна бир янги телеканал — Renessans TV ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу телеканал 2021 йил 1 сентябрь соат 06:00 дан тест режимида ўз эфирини бошлайди. Ҳозирча республиканинг 70 фоиз ҳудудини қамраб олиши кўзда тутилган телеканал кейинчалик босичма-босқич бутун мамлакат бўйлаб ўз медиамаҳсулотларини тақдим этади.

«Айни пайтда ассоциациямизга аъзо бўлган 48 телерадиоканалнинг 13 тасини ҳудудлардаги 13 та нодавлат телеканал ташкил этади. Уларнинг ҳар бири ўз аудиторияси, ўз тарқалиш ҳудудига эга бўлгани сабабли бир-бири билан рақобатлашмайди. Renessans TV’нинг асосий мақсади ушбу телеканалларни ягона телевизон тармоққа бирлаштириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат. Ўз навбатида жойлардаги жараёнларни, воқеа-ҳодисаларни мунтазам ёритишда ҳудудий нодавлат телеканаллар ҳам бизга яқиндан ёрдам беришади», — дейди ассоциация директори ўринбосари Р.Жабборов.

Хабарда айтилишича, ҳудудий нодавлат телеканалларнинг аксарияти сифатли, лицензияланган медиа-маҳсулотларни сотиб олиш имкониятига эга эмас. Renessans TV эса Ўзбекистон кинематография агентлиги, хусусий киностудиялар, тегишли ташкилотлар билан шартнома асосида турли медиа-маҳсулотлар, фильмлар ва сериалларни мазкур телевизион тармоқ орқали томошабинларга тақдим этади. Шунингдек, жамиятдаги долзарб масалаларнинг етакчи экспертлар, тегишли мутасаддилар, таниқли журналист ва блогерлар иштирокидаги муҳокамасига бағишланган турли форматдаги кўрсатувлар эфирга узатилади.

Ҳозирда телеканалнинг ижодий ва техник гуруҳлари шакллантирилган, эфирга тайёргарлик жараёнлари қизғин давом этмоқда. Тест режимида телеканал ходимлари ўзбек киносининг нодир дурдоналари ҳамда сўнгги йилларда яратилган бадиий ва ҳужжатли фильмлар, мумтоз ва замонавий куй-қўшиқлар, таниқли санъаткорларнинг концерт дастурларини томошабинлар эътиборига ҳавола этади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:29
Чойхона подкасти: Фактчекинг - маълумотларни қайси усулларда текшириш мумкин
18:51
Жиззах юридик техникуми битирувчилари диплом топширилди
09:58
ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади
21:42
“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати
17:28
Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!
10:46
Бахмалда 3 кун ичида иккита ажримнинг олди олинди
10:16
Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради
09:21
Мирзачўлда янги боғча иш бошлади
17:15
“ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди
17:12
Ўзбекистонда Гендер тенглиги таъминланмоқда
15:33
Эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарлар юборишдаги янглишмовчиликларга нима сабаб бўлаётгани очиқланди
15:32
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси қачон бозорга чиқарилиши маълум қилинди
15:30
"Apple" янги "iPhone"лар, "iPad" ва еттинчи авлод "Apple Watch" тақдимотини ўтказди
15:29
«Бунча катта ‘дух’ қаердан пайдо бўлди?». Расул Кушербаев — дарахтларни ноқонуний кесаётган ташкилотлар ҳақида
15:28
Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)
18:05
Хабибахон оиламизга келин эмас, қиз бўлиб келган, у ҳар он эсланади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР