ДХА: Мурожаатлар ечимсиз қолмайди

Поделиться:

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бугун барча даражадаги давлат органларининг асосий вазифасига айланиб улгурди. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон ҳуқуқи, унинг манфаатлари ётади. Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармасида ҳам ушбу вазифага алоҳида эътибор билан қаралади.

Рақамларга назар ташлайдиган бўлсак,  биргина 2021 йил давомида Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармасига жами 579 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 274 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва вилоят Халқ қабулхонаси орқали, 10 таси Бош вазир қабулхонаси орқали, 38 таси Адлия вазирлигининг (1008) ва Давлат хизматлари агентлигининг (1148) “Ишонч телефони” орқали, 257 таси бевосита бошқармага келиб тушган мурожаатлардан иборат.

Мурожаатларнинг 263 таси қаноатлантирилган, 231 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган,  37 таси тегишлилигига кўра бошқа ташкилотга юборилган.

Жорий йилда ҳам фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминлаб келинмоқда. Шароф Рашидов тумани, Шариллоқ маҳалласида истиқомат қилувчи Мадина Ахтамова Президент портали орқали йўллаган мурожаати тегишли тартибда ўрганиб чиқилди. Мурожаат мазмунига кўра унинг уйида ёнғин бўлганлиги сабабли барча ҳужжатлар ёниб кетган. Фарзандларига эса туғилганлик гувоҳномаси олинмаган бўлган.Оилавий шароитини инобатга олиб ёлғиз она сифатида эътироф этилган М.Ахтамовага тегишли тартибда ID-карта расмийлаштирилгач, 2005-2006, ва 2019-йилларда туғилган фарзандларига туғилганлик гувоҳномалари расмийлаштириб берилди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2023 GrandMedia. Все права защищены.