Франция элчиси: «Ўзбекистонда умуман қоида йўқ»

Поделиться:

Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Брис Роквей Тошкентда нега яшамаслигини изоҳлар экан, машина ҳайдаш жуда қўрқинчли эканини билдирган.

«Тўғрисини айтсам, автомобиллар ҳаракати жуда қўрқинчли. Машина ҳайдашга қўрқаман, чунки умуман қоида йўқ. Гоҳ ўнгдан, гоҳ чапдан қувиб ўтишади, ёнчироқларни ҳеч ким ёқмайди», деган элчи.

Элчи ушбу муаммони бартараф этиш учун Франция тажрибасини мисол қилиб келтирди.

«Биринчидан, ўқитиш, талаблар даражасини ошириш керак. Францияда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш жуда қийин, ёзма ва оғзаки имтиҳонлар бор. Бизда сариқ ё қизилда ўтиб кетиш катта қоидабузарлик ҳисобланади. Бунинг учун гувоҳномадан маҳрум қилишлари мумкин», деган элчи Роквей.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, йўллардаги ЙТҲларни камайтириш учун инфратузилмани яхшилаш, йўлларни ёритиш, трассалар сифатини ошириш керак.

2023 GrandMedia. Все права защищены.