Ўзбекистон COVID-19нинг иккинчи тўлқинига ҳозирланмоқда – вазир

Улашиш:

Ўзбекистон коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Aбдуҳаким Ҳожибоев Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш Прабхат билан учрашувда айтиб ўтди.

Учрашувда вазир ҳозирда вазиятнинг барқарорлиги хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмаслигини айтган. Бошқа мамлакатлар тажрибасига кўра, COVID-19нинг иккинчи тўлқинидан қочиб бўлмайди деган тушунча мавжуд. Бунинг учун мамлакатда унга тайёргарлик кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган 150 дан ортиқ шифохонадан айни пайтда 40 га яқини фаолияти кўрсатаётгани, қолганлари зарурат туғилганда яна коронавирус билан касалланган беморларни қабул қилишлари учун сақлаб қолингани қайд этилди.

Маниш Прабхатнинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда Ҳиндистон коронавирусга қарши 3 та вакцина яратиш устида иш олиб бормоқда, улардан 2 таси иккинчи, биттаси эса учинчи босқич синов жараёнида. Элчи келажакда Ўзбекистон аҳолиси учун ҳам ушбу ҳинд вакциналари фойдали бўлишини таъкидлаб ўтди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.