Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 120 млн кишидан ошди

Улашиш:

Дунёда коронавирус пандемияси бошлангандан буён 120 миллиондан ортиқ киши COVID-19 инфекциясини юқтириб олди. «Worldometer» сайтидаги сўнгги янгиланишлар шундан далолат бермоқда. Тошкент вақти билан 14 март, якшанба куни соат 13:31 ҳолатига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 120 088 718 кишига етган. Беморларнинг 2 660 363 нафари вафот этган, 96 613 315 нафари эса соғайган. Aйни пайтда дунё бўйлаб ўлим даражаси 3 фоизни ташкил этмоқда.

AҚШ дунёда коронавирус билан зарарланиш бўйича биринчи ўринда бормоқда. Мамлакатда 30 043 662 киши вирус юқтирган. Шунингдек, Бразилия 11 439 250 нафар бемор билан иккинчи, Ҳиндистон 11 359 048 (+404) бемор билан учинчи ўринда турибди.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2021 йил 13 март ҳолатига кўра, 80 567 (+86)  нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатлари ҳудулар кесимидаги кўрсаткичи:

  • 3 нафари Андижон вилоятида;
  • 1 нафари Жиззах вилоятида;
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 4 нафари Тошкент вилоятида;
  • 77 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 703 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.