Коронавируснинг асосий симптомлари ўзгарди

Улашиш:

Коронавируснинг мутацияга учраши унинг симптомлари ўзгаришига олиб келди. Лондон Қироллик коллежи олимлари айтишича, айни пайтда COVID-19нинг энг кўп тарқалган симптомлари — бош оғриғи, тумов ва томоқ оғриғи.

Буюк Британия соғлиқни сақлаш миллий хизмати иситма, тинимсиз йўтал, ҳид ва таъм билишнинг йўқолишини ҳамон асосий симптомлар деб ҳисоблайди.

Генетик эпидемиология профессори Тим Спектор аниқлик киритишича, коронавируснинг «ҳиндча штамми» энди оддий шамоллашни эслатади. Бу хил симптоми бор кишилар COVID-19 тести топширишлари тавсия этилмоқда. Шунда касаллик тарқалишининг олди олинади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса иситма, қуруқ йўтал ва ҳолсизликни COVID-19нинг асосий симптомлари сифатида таснифлаган.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотига кўра, коронавирус пандемияси даврида жаҳонда 175,2 миллион киши касалланди, ковид қурбонлари сони 3,7 миллион нафардан ошди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.